Миллий – маънавий қадриятларимиз – мустаҳкам эътиқодга эга бўлган ёш авлодни тарбиялашнинг муҳим омили сифатида
Andijon qishloq xo'jalik institutiЮртбошимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “… биз кўпни кўрган, курашларда тобланган, ор – номусимиз, қадр – қимматимизни, муқаддас динимизни ва қадриятларимизни юксак баҳолайдиган халқмиз,” – дедилар. Ана шундай халқнинг бугуни ва айниқса, эртанги куни кўп жиҳатдан ёшларимизга, уларни мустаҳкам эътиқодли авлод қилиб тарбиялаш борасидаги ишларимизга боғлиқ. Зеро, Ўзбекистоннимиз келажагининг буюк бўлиши, озод ва обод Ватанда эркин ва фаровон хаётнинг таъминланишига собит эътиқодли инсонларгина муносиб хисса қўша олишлари мумкин.